Саволим мусофир намози ҳақида. Мен 5 йилдан буён Жиззах шаҳрида (4йил ўқиш ва 1 йил иш) ижарада истиқомат қилиб келмоқдаман. Уйим Ғаллаоролнинг Жума қишлоғида(88-89) км. Бўйдоқман. Ота онам яқинларим,прапискам ҳам қишлоқда. Бир ҳафтада ёки баъзан 14-30 кунда бир бораман уйга. Жиззах шаҳрида намозни мусофир намози қилиб ўқийманмани ? Ўқисам қандай?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимиз кўрсатмаларига кўра, киши уч кеча-кундузлик (≈96 км) масофани ният қилиб, ўз шаҳридан чиқса мусофир ҳисобланади. Мазкур масофадан оз миқдорга борган киши мусофир ҳисобланмайди. Демак, сиз 40 км масофага борганингиз учун мусофир ҳисобланмайсиз. Шундай экан, сиз бундай вазиятда уйингизда намозни қандай ўқисангиз борган жойингизда ҳам шундай намоз ўқийсиз. Валлоҳу аълам.