мен мускат ёнғоқ сотиб олган эдим ва буни истемол қилмоқчи эдим чунки youtubeda кордим унинг фойдалари кўп экан,кейин битта танишим айтдики у исломда ҳаром қилинган деб шу ҳақида батафсил маълумот бера оласизми?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Соҳа мутахассислари мускат ёнғоғи таркибида инсонни маст қилувчи модда бор эканини таъкидлайдилар. Шу туфайли фуқаҳолар мазкур мевани маст бўлиш мақсадида истеъмол қилишни ҳаром санайдилар. Аммо даво мақсадида маст қилмайдиган даражада оз миқдорда истеъмол қилиш ёки таомга қўшишни жоиз, дейишган. Валлоҳу аълам