МУРОҚАБА ҲАҚИДА

ID: 2175

25.08.2025

153

Савол:

Ассалому алайкум, муроқабага давомли амал қилиш учун энг яхши қайси усулни маслаҳат берасиз, ҳар нафасда Аллоҳ кўриб турибди деган ўй билан бўлиш учун

Жавоб:

«Муроқаба» сўзи араб тилида «кузатиб туриш», «пойлаш» маъноларини англатади. Уламолар муроқабани қуйидагича таърифлаганлар: «Муроқаба банданинг давомли равишда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг зоҳири ва ботинидан хабардор бўлиб турганини билиши ва ишонишидир», деган. Аллоҳ таолонинг муҳаббати ила машғул бўлган солик бўлиш ва эҳсон мақомига эришиш учун саҳиҳ ҳадисда келган «Аллоҳга худди Уни кўриб турганинг¬дек, агар сен Уни кўрмасанг, У сени кўриб тургандек ибодат қилмоғинг», деган ҳолатга етиш керак. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда муроқаба маъносини икки марта зикр қилган. إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلَيْكُمْ رَقِيبًا «Албатта, Аллоҳ устингиздан рақобат этувчи Зотдир» («Нисо» сураси, 1-оят). Демак, эҳсон банданинг Аллоҳни кўриб тургандек ихлос билан ишонмоғи, ҳаёт кечирмоғидир. Жуда бўлмаса, «Аллоҳ мени кўриб турибди», деган ишонч билан, ўшанга яраша амал билан яшамоғидир. Бу даражага етмаган шахс эса эҳсон-ихлос даражасига етмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар