Ассалому алайкум. Баъзи бир молия ташкилотлари исломий молия хизматларини кўрсатиш жараёнида пеняларни ҳисоблаб, уларни бошқа хайрия фондларига ўтказиш шарти билан шартномалар таклиф қилишмоқда. Қарз берувчи учун бу балким ҳалолдир, лекин қарз олувчига қўшимча ортиқча тўлаш шарти йукланмоқда. Пеня ҳисоблаш жоизлиги ҳақида фатво борлигини ўқидим. Лекин бу бир томондан инсофсиз қарз олувчини тартибга солишга ёрдам берса, иккинчи томондан келишилган суммадан ортиқча тўлов қилиш жоизми? Рибони ҳаром бўлишига сабаб инсонлар бир-бирига савоб олиш йўлида яхшилик қилиши эмасми?
Ва алайкум ассалом. Ушбу чора, яъни тўлов кечиккан тақдирда муайян суммани хайрияга йўналтириш талаби тўловни сабабсиз кечиктирадиган инсофсиз қарздорлар муаммосига қарши зарурат йузасидан ишлаб чиқилган. Бундаги асосий шарт шуки, ушбу сумма қарз берувчи учун даромад бўлмаслиги, балки тўлиқ хайрияга йўналтирилишидир. Шу сабабли бу қарз берувчи учун рибо ҳисобланмайди.
Қарз олувчининг келишилган суммадан ортиқча тўлашига келсак, бу унинг рибо тўлаганини англатмайди. Балки, бу унинг шартнома шартларини ўз вақтида бажармагани учун зиммасига олган, учинчи тарафга бериладиган садақасидир. Рибонинг ҳаром қилинишига ҳам тўхталибсиз, бир сўз билан айтганда у савдо ва қарз муносабатларидаги бирор тарафга етиши мумкин бўлган зулм ва адолатсизликни бартараф этиш каби ҳикматларга асосланади, у фақатгина савоб учун яхшилик қилишга тарғиб билан чекланмайди. Валлоҳу аълам.