МЕҲР ИЗЛАСАНГ ДЕБ ШАРТ ҚЎЙИЛГАН ТАЛОҚ

ID: 5175

16.12.2025

289

Савол:

Эрим менга: «Кўчадан меҳр изласанг, уч талоқсан», деб айтди. Мен хиёнат қилмасам, талоқ бўлмайдими? Мисол учун, бозорда, таксида шунга ўхшаш зарурият вақтларида эркак кишига гапирсам, талоқ бўлмайдими? Бирданига айтилган «уч талоқ» тушса ҳисобми ёки уч марта алоҳида айтса уч талоқ бўладими? Олдиндан раҳмат.

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу эрнинг "Кўчадан меҳр изласанг" деган гапидан нимани назарда тутганига боғлиқ. Эр назарда тутган ўша иш амалга ошса, шартига биноан уч талоқ тушади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар