Агар бир насроний киши мусулмон одамга қилган меҳнати учун унга молидан васият қилиб қолдирса, мусулмон учун ҳалолми?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўрт мазҳаб уламоларининг иттифоқига кўра, мусулмон киши ғайридин кишининг васият қилган молини қабул қилиб олиши жоиз. Бу худди ғайридиннинг совғасини қабул қилишга ўхшайди (“Ал-Муғний” китоби).
Лекин ғайридин яқин қариндош томонидан мерос қолган молни олиши жоизмас. Чунки пайғамбаримиз алайҳиссалом ўзларининг ҳадисларида:
لا يرث المسلم الكافر ولا الكافر المسلم
“Мусулмон кофирдан мерос олмайди, кофир мусулмондан”, деганлар (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.