МЕРОС ТАҚСИМОТИНИ ТУШУНТИРИБ БЕРСАНГИЗ

ID: 385

04.04.2025

81

Савол:

Акам cовид 19 сабабли вафот этди. Акамнинг иккита хотини бор эди. Қонуний никоҳидан катта фарзанди қиз ва икки ўғил бор, иккинчи никоҳидан учта қиз фарзанди бор. Иккинчи никоҳидаги аёли ҳам акамни вафотидан ўн ойдан сўнг вафот этди. Иккинчи никоҳидаги катта қиз фарзанди турмушга чиққан, кейинги икки қиз чин етим бўлиб қолди, уларни опаси ва поччаси вақтинча ўз қарамоғига олган. Акамдан битта квартира, битта мошина ва ҳовли уй-жой мерос бўлиб қолган. Тақсимотини тушунтириб берсангиз.

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Саволда зикр қилинган маййитнинг ота-онаси вафот этган бўлса, у кишидан қолган барча мол-мулкнинг 1/8 (саккиздан бир) қисмини икки хотини тенг бўлиб олишади.

Улардан қолган мулк ўғил ва қизлари ўртасида "еркакка аёлдан икки баробар кўп" қоидасига кўра бўлинади.

Барча мол мулкни 64 га бўлиб, унинг 8 бўлагини икки хотинга берилади. Ҳар бир қизга 7 бўлакдан, ҳар бир ўғилга 14 бўлакдан берилади.

Агар акангизнинг ўгай фарзандлари бўлса, уларнинг меросда ҳаққи йўқ.

Шуни айтиш керакки, бу ўринда саволга мувофиқ жавоб берилди. Мабодо, йуқоридаги меросхўрлардан бошқа меросхўрлар ҳам бўлса, жавоб бундан фарқли бўлади. Шунинг учун ҳамма меросхўрлар йиғилиб, мерос илмини биладиган аҳли илм иштирокида бу масалани ҳал қилишни тавсия қиламиз. Чунки маййитнинг васияти, ёки қарзи, ё меросхўрлар билмайдиган бошқа ҳақ-ҳуқуқлари бўлиши, кутилмаган саволлар туғилиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар