Ассалому алайкум, яхшимисизлар? Мен уйланганман, шариатга мувофиқ шу йил баҳорда никоҳдан ҳам ўтганман. Никоҳ ўқилаётган пайтда домла мендан "Маҳрга нимангиз бор?" деганда, мен тилла узук берганимда, узукни нариги томонга бериб, "Розимикан?" деганда, "Ҳа, розиман" деган эди. Энди савол: мен бу ҳолатда маҳрни тўла адо этган бўламанми? Ёки қиздан ҳам "Маҳрга нима хоҳлайсиз?" деб сўраш керакми?
Ва алайкум ассалом. Никоҳ асносида келин томон сиз таклиф қилган тилла узукка розилик билдиргани учун, айнан ўша узук белгиланган маҳр ҳисобланади ва сиз уни адо этган бўласиз. У таклифингизга рози бўлгани сабабли, ундан "нима хоҳлайсиз" деб қайта сўрашингиз шарт бўлмаган.
Бироқ, маҳрнинг энг кам миқдори 10 дирҳам кумуш қийматидан, аниқроғи закот нисобининг 20 дан бири миқдоридан оз бўлмаслиги лозим. Агар сиз берган узукнинг қиймати шу миқдордан кам бўлса, фарқини тўлиқлаб беришингиз керак, агар ундан ортиқ ёки тенг бўлса, зиммангиздаги маҳр мажбурияти тўлиқ адо этилган. Валлоҳу аълам.