Ассалому алайкум, устоз. Саволим шундай, турмуш ўртоғим билан никоҳланаётганимизда маҳрни 15 грам тилла деб айтганлар ва мен рози бўлганман. Маҳрни тўйдан кейин беришларини ҳам айтганлар. Аммо тўйимиздан сўнг чет эл сафарига чиқадиган бўлиб қолдик ва мен ҳам сафарга олиб боришлари учун шарт қўйдилар. Шартлари маҳрнинг ўрнига саёҳатга олиб бориш эди. Устоз саволим шуки, ҳали олмаган маҳримни саёҳатга алмаштиришим жоизми ёки жоиз эмасми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
Агар эрингиз сизга таклиф этаётган саёҳатнинг қаергалиги, муддати ва тафсилотлари аниқ бўлиб, унда бирор тушунмовчилик қолмаса, сиз ўз ихтиёрингиз ва розилигингиз билан 15 грамм тилло миқдоридаги маҳрингизни ўша саёҳатга алмаштиришингиз жоиз.