МАҲРАМ

ID: 2973

02.10.2025

267

Савол:

Ассалому алайкум қайнсингил опаси ва опасининг эри билан биргаликда сафарга чиқиши мумкинми? Олдиндан раҳмат

Жавоб:

Опанинг эри, яъни почча қайнисингил учун номаҳрам ҳисобланади, чунки улар ўртасидаги никоҳ доимий эмас, балки вақтинчалик ман қилинган. Аёл киши шаръий сафар масофасига фақат эри ёки ўзига доимий маҳрам бўлган шахс билангина чиқиши мумкин. Шу сабабли, агар ёнида ота, ака-ука каби бошқа бир маҳрами бўлмаса, қайнсингилнинг опаси ва поччаси билан сафарга чиқиши жоиз эмас.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар