Ассаламу алайкум. Мен Бомдод намозидаги таҳоратимни бузмай Пешингача юрсам ва Пешин намози олди шу таҳорат билан маҳси кийсам, сўнгра ҳожатга борсам, шу ҳолатда ҳам маҳсига масҳ тортишим дуруст бўладими? Шу ҳолатда масҳ тортиш муддати Бомдоддаги таҳоратимдан ҳисобланадими ёки Пешин олди маҳси кийган пайтимдан ҳисобланадими?
Ваалайкум ассалом. Ҳа, маҳсини тўлиқ таҳорат бор вақтида кийганингиз учун, таҳоратингиз сингач, унга масҳ тортишингиз дуруст бўлади. Масҳ тортиш муддати таҳорат олинган ёки маҳси кийилган вақтдан эмас, балки маҳси кийилгандан сўнг илк бор таҳорат синган вақтдан бошланади. Демак, сизнинг ҳолатингизда муддат маҳси кийганингиздан кейин ҳожатга борган, яъни таҳоратингиз бузилган пайтдан эътиборан бир кеча-кундуз ҳисобланади. Валлоҳу аълам.