VARIANT МАШИНА

ID: 2774

24.09.2025

115

Савол:

Ассалому алайкум. Variantga (яъни, бўлиб тўлаш шарти билан) машина олмоқчи эдим, 1 йилда тўлашга. Машина мани номимга тўлаб бўлганимдан кейингина ўтади. Шунда манга бирон нима бўлса қарздор ҳолат ҳисобланаманми?

Жавоб:

Фиқҳга кўра, бўлиб тўлаш шарти билан (халқ тилида – variantga) машина сотиб олинган ҳолатда, савдо битими тузилган вақтдаёқ харидор шаръан мулкдорга айланади ва унинг зиммасига сотувчи олдида тўлиқ қарз мажбурияти йукланади. Сотувчининг, тўлов тўлиқ амалга оширилмагунча машина ҳужжатларини ўзида ушлаб туриши, бунга таъсир ўтказмайди.

Шунга кўра, агар харидор тўловни тугатмасдан вафот этса, у сотувчидан қарздор ҳолатда вафот этган ҳисобланади. Бу қарз унинг қолдирган мол-мулкидан меросхўрлар ўртасида тақсимланишдан аввал тўлиқ адо этилиши шарт. Харидорга тегишли бўлган ушбу машина ҳам унинг мероси таркибига киради ва қарзни узиш учун ишлатилиши мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар