МАХР

ID: 14343

06.07.2026

38

Савол:

Ассаламу алейкум. Отам оламдан утганлар аммо онамга махр бермаганлар.Шу махрни биз отам номидан адо қилсак буладими.Адо қилиш шарти қандай,қандай ният қилиб адо қилиш керак ва хозирда 2026 йил махрнинг энг оз миқдори қанча

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Эр маҳрни бермасдан вафот этиб кетган бўлса ва марҳумнинг уй-жойи, машинаси, чорва ҳайвонлари, пул ва бошқа нарсалардан иборат мол-дунёлари бўлса, ўшаларни меросхўрларга беришдан олдин барча қарзлари, жумладан хотиннинг маҳри ҳам узилиши шарт. Агар ҳеч нарса қолдирмаган бўлса ёки қолдирган моли етарли бўлмаса, у ҳолда ўғли ёки бошқа меросхўрлар истаса, отамизнинг маҳрлари учун, деб адо қилиб қўйишлари мумкин. Адо қилмасалар, қиёматга қолади. Маҳрни миқдорини онангиздан сўраб кўринглар, никоҳ ақдида ёки кейинроқ отангиз билан маълум миқдорга келишган бўлишса, ана шу миқдорни берасизлар. Агар маҳрга келишишмаган бўлса, маҳр мисл берасизлар. "Маҳри мисл" (бошқаларнинг маҳрига тенглаштирилган маҳр)нинг қиймати аёлнинг опа-сингиллари, аммалари, аммаларининг қизлари (яъни, отасининг қавми)га қараб эътиборга олинади. Онаси ва холасининг маҳрига қаралмайди. Фақат онаси отасининг қавмидан бўлса, уни эътиборга олинади. "Маҳри мисл"да (қиёсланадиган) икки аёл ёш, чирой, мол, ақл, дин, шаҳар ва вақт (яна бокиралик, илм, одоб ва чиройли хулқ)да баробар бўлиши эътиборга олинади. Маҳрнинг энг ози 4,25 грамм тилло ёки унинг қийматидаги нарса. Кўпининг чегараси йўқ. Эр-хотиннинг келишувига қараб бўлаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар