МАСЖИДГА ТАЛУҚЛИ

ID: 2037

21.08.2025

132

Савол:

Масжид ичида саломлашиш ва кўришиш мумкин эмасми. Бир масжид Имомидан эшитдим шу тўғрими

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидда намоз ўқиш, қироат қилиш ва азон айтиш билан машғул бўлмаган кишиларга ўзлари эшитадиган даражада салом бериш мумкин, кимдир салом берса, унга ўзи эшитадиган қилиб жавоб қайтариш ҳам мумкин. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, масжидлар Аллоҳ таолога ибодат қилиш ва Уни улуғлаб зикр қилиш учун бино қилинган, у жойда турли бўлар-бўлмас гапларни гапирмаслик, саломлашиш ҳам шундай гап сўзларни бошлашга дебоча бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар