Агар уйқу пайтида маний келиши кишини уйғотиб йуборса, у тўхташи мумкин. Аммо, қаралса ҳудди манийдек оппоқ лекин қуйуқ, шиддатсиз, ҳидсиз бўлмаган суйуқлик келиши мумкинлигини гувоҳи бўлдим. Бу ҳолатда ғусл вожиб бўладими?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир киши уйқудан уйғонганда кийими ëки баданида намлик кўрса ва тушида эҳтилом бўлганини эсласа, намликни маний ёки мазий эканлигини аниқ билсин, ёки билмасин ғусл вожиб бўлади. Аммо эҳтилом бўлганини эслай олмаса, намликни аниқ маний эканини билса ғусл вожиб бўлади. Шу ҳолатда намликни мазий эканини аниқ билса, ғусл вожиб бўлмайди. Бордию иккиланиб қолса, бунда уламолар ихтилоф қилганлар. Имоми Аъзам ва Имоми Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳ ғусл вожиб бўлади деганлар. ("Фатовойи ҳиндия" китоби). Валлоҳу аълам.