МАКРУҲ ВАҚТЛАРДА ТАВОФ ҚИЛИШ

ID: 273

04.04.2025

77

Савол:

Макруҳ вақтларда тавоф қилиш жоизми?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Макруҳ (яъни нафл намозлар ўқиш макруҳ бўлган) вақтларда Ҳаж ёки умра учун тавоф қилишни зиёни йўқ. Бу ҳақида Роддул Муҳтор китобида:

(ثُمَّ صَلَّى شَفْعًا فِي وَقْتٍ مُبَاحٍ) قَيْدٌ لِلصَّلَاةِ فَقَطْ فَتُكْرَهُ فِي وَقْتِ الْكَرَاهَةِ بِخِلَافِ الطَّوَافِ

Яъни: Тавоф қилиб бўлгач намоз ўқиш мубоҳ (яъни нафл намози ўқиш мумкин бўлган) вақда икки ракат намоз ўқийди. Ушбу қайд фақатгина намоз учун бўлиб, макруҳ вақтларда тавоф намозини ўқиш макруҳдир. Тавоф эса макруҳ эмас.

Демак, вазият тақозосига кўра, тонгдан то қуёш чиққунича ва Аср намозидан кейин то қуёш ботгунича бўлган вақт оралиғида тавоф қилишнинг кароҳияти йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар