Устоз вафот этган майитни кийимларни ёқиб йубориш жоизми
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Вафот этган кишининг қолдирган мол мулклари ва ашёлари меросхўрлар ўртасида шариат кўрсатмасига кўра тўғри тақсимланиши керак. Шунинг учун, маййитни кийимларини ёқиб йубориш, тўғри келган кишига тарқатиш шариатга зиддир (йуқумли касаллик, фойдаланиб бўлмайдиган даражада яроқсиз ҳолга келиш ҳолатлари бундан мустасно). Мерос молини тўғри келган киши олиб кетиши бировнинг молини ноҳақ ейишдир. Шу билан бирга, мерос моллари қатори маййитнинг кийимлари ҳам меросга ҳақли бўлганлар ўртасида тақсим қилиниши, сўнгра улар ўзлари рози бўлиб кимгадир ҳадя сифатида беришлари мумкин. Валлоҳу аълам.