Умрада мазий (маний эмас) эҳромга озгина тегса, уни ювиб ўтирмай, таҳоратни янгилаб, умрани давом эттирса, қабул бўладими?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар мазий каби ғализа нажосат кийимга тегса ва унинг миқдори дирҳам (суюқ нажосатларда кафт чуқурлиги)дан кичик бўлса, ибодат дуруст ҳисобланади ва умрани давом эттириш мумкин. Бундай оз миқдордаги нажосатни ювиш фарз эмас, балки суннатдир, лекин имкон бўлиши билан уни тозалаш афзалдир.
Мўътабар манбалардан бўлмиш «Фатовои Оламгирия»да қуйидагича ёзилган:
النَّجَاسَةُ إنْ كَانَتْ غَلِيظَةً وَهِيَ أَكْثَرُ مِنْ قَدْرِ الدِّرْهَمِ فَغَسْلُهَا فَرِيضَةٌ وَالصَّلَاةُ بِهَا بَاطِلَةٌ وَإِنْ كَانَتْ مِقْدَارَ دِرْهَمٍ فَغَسْلُهَا وَاجِبٌ وَالصَّلَاةُ مَعَهَا جَائِزَةٌ وَإِنْ كَانَتْ أَقَلَّ مِنْ الدِّرْهَمِ فَغَسْلُهَا سُنَّةٌ وَإِنْ كَانَتْ خَفِيفَةً فَإِنَّهَا لَا تَمْنَعُ جَوَازَ الصَّلَاةِ حَتَّى تَفْحُشَ. كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ.
«Нажосат агар ғализа бўлиб, миқдори дирҳамдан кўп бўлса, уни ювиш фарз, у билан ўқилган намоз ботилдир. Агар (миқдори) бир дирҳамча бўлса, уни ювиш вожиб, у билан намоз ўқиш жоиз (лекин макруҳ). Агар дирҳамдан оз бўлса, уни ювиш суннатдир. Агар нажосат хафифа (енгил) бўлса, то кўпайиб кетмагунича намознинг жоизлигини ман қилмайди. «Музмарот»да шундай дейилган».
Валлоҳу аълам.