КЎПКАРИ ЧОПИШ ДУРУСТМИ

ID: 4679

30.11.2025

123

Савол:

Ассалому алайкум. Улоқ-кўпкари чопиш динимизда қандай қаралган? Ҳалолми ёки ҳаром?

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Динимизда инсонни жисмонан чиниқтирадиган, от чоптириш маҳоратини ва шижоатни оширадиган машғулотлар, агар эзгу мақсадларда бўлса, маъқулланади. Шу боис, улоқ-кўпкари ўйини аслида от миниш маҳоратини оширувчи спорт тури сифатида жоиз амалдир.

Бироқ, бу ўйин жоиз бўлиши учун қимор ва пул тикишдан, одамлар ва ҳайвонларга зулм қилишдан ҳамда фарз ибодатларни ўтказиб юборишдан сақланиш шарт. Агар ўртага иштирокчилар томонидан маблағ тикилиб, «ким ютса, шу олади» дейилса, бу қимор ҳисобланиб, ножоиз бўлади. Фақат ҳомий томонидан соврин қўйилса, жоиз.

Хулоса қилиб айтганда, шариат чегараларидан чиқмаган ҳолда кўпкари билан шуғулланиш жоиздир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар