Ассалому алайкум кўкнорининг динимизда ҳукми қандай? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло Бақара сураси, 219-оятида шундай марҳамат қилади: Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. “Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир”, деб айт. Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. “Ортиқчасини”, деб айт. Аллоҳ шундоқ қилиб сизга Ўз оятларини нозил қилади. Шоядки, тафаккур қилсангиз. Оятдаги “хамр” сўзини ичкилик, ароқ ёки вино деб таржима қилмадик. Чунки “хамр” сўзи умумий бўлиб, истеъмол қилган кишининг ақлини тўсувчи, яъни бир оз бўлсада таъсир ўтказувчи барча нарсага айтилади. Бунинг ичига барча спиртли ичимликлар ҳамда наша, қорадори, кўкнори ва бошқалар ҳам киради.