Ассалому алайкум. Уйқуда кўздан чиққан нарсалар кўз атрофида қолиб кетган бўлса, таҳорат олганда сув ўтишига монелик қиладими? Қотиб қолганда-чи?
Ваалайкум ассалом. Агар кўз атрофидаги нарса қотиб қолган бўлса, сув ўтишига тўсқинлик қилгани сабабли уни кетказиб, остига сув этказиш шартдир. Аммо у нам ҳолатда бўлса, ювилганда сув билан қўшилиб кетиши сабабли таҳоратга зарари йўқ. Валлоҳу аълам.