КУРЪОН ЁДЛАШ БЎЙИЧА

ID: 3852

02.11.2025

32

Савол:

Ассалому алайкум. Мен Қуръон ёдлаяпман. Кўчада кетаётганда ҳам вақтдан унумли фойдаланган ҳолда такрор қилиб бораман ўзим эшитадиган даражада. Шу ишим тўғрими?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Албатта, бу ишингиз жуда яхши ва таҳсинга лойиқ амалдир. Зеро бу вақтдан унумли фойдаланиш ва ҳар лаҳзада ажр илинжида бўлиш ҳисобланади. Шариатимизда йуриб кетаётиб, ёддан Қуръон такрор қилиш жоиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар