КРЕВЕТКА ҲАЛОЛМИ?

ID: 8402

28.02.2026

1285

Савол:

Креветка денгиз маҳсулотини истеъмол қилиш мумкинми?Жавоб учун олдиндан раҳмат

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабларида денгиз ҳайвонларидан фақат балиқни эйиш ҳалол ҳисобланади. Қисқичбақасимон ҳайвонларни эйиш ҳалол эмас. Айнан Креветкани баъзи ҳанафий мазҳабидаги халқлар (масалан, Мисрликлар) балиқ, деб ҳисоблаганлари учун уни эйишни ҳалол санаганлар. Лекин бизнинг урфимизда уни ҳеч ким балиқ демаган ва шу сабабли уламоларимиз ҳам уни эйиш дуруст эмас деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар