Ассалому алайкум. Менинг саволим шундан иборатки, ҳозирги кунда оммалашиб бораётган «Кран» (ўйинчоқ илиб олувчи қурилма) ўйини ҳақида. Унга одамлар пул ташлаб, айиқча ёки бошқа бирон бир ўйинчоқ ютиб олиши мумкин ёки, аксинча, кранда илолмай қуруқ қолади. Шундай ўйин аппаратини олиб келиб ўрнатиб, ундан келадиган даромаддан фойдалансам жоиз бўладими ёки ножоизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ваалайкум ассалом. Ушбу ўйин қурилмаларини ўрнатиш ва улардан даромад олиш ислом шариати аҳкомларига кўра жоиз эмас. Чунки бунда иштирокчи пул киритиб, эвазига ютуқ олиш ёки маблағидан ажралиб, қуруқ қолиш эҳтимоли остида бўлади. Бу эса динимизда тақиқланган қимордир. Валлоҳу аълам.