КОНСАЛТИНГ ХИЗМАТИ

ID: 95

04.04.2025

35

Савол:

Биз тадбиркорларга консалтинг хизмати кўрсатамиз. Шунда ишлаш ва ҳақ олишимиз мумкинми?

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Албатта, хизмат кўрсатиб эвазига ҳақ олиш жоиз. Бу ҳақида фиқҳий китобларимиздан “Мухтасарул виқоя”нинг “Ижара”китобида қуйидагича келтирилади:

هي بيع نفع معلوم بعوض كذا دين او عين

“Ижара – маълум манфаатни зиммадаги ёки муайян шунча эвазга сотишдир”.

Консалтинг (маслаҳат бериш) хизматидан асосан бизнес жараёнларда фойдаланилади.  Масалан тадбиркорга фаолияти давомида янги ғоялар керак бўлган, тажриба ва малакага эҳтиёж сезган ҳамда компания ўз лойиҳаларини якунига етказишда ёрдамга муҳтож бўлиш каби бир қанча ҳолларда консалтинг хизматларидан фойдаланилади. Эслатма тарзда шуни айтамизки, бунда хизмат кўрсатувчи экспертлар мижозларни алдаш, уларнинг тажриба ва малакасини озлигидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмасликлари шарт. Чунки, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

من غش فليس منا 

“Ким алдаса биздан эмас”, деганлар.(Имом Термизий) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар