КОМПЮТЕР ЎЙИН КЛУБИ ОЧИШ

ID: 4490

24.11.2025

113

Савол:

Ассалому алайкум. Менинг саволим қуйидагича: мен Гаме cлуб (ўйин клуби) очиш ниятим бор эди, лекин ундан келадиган маблағ ҳалолми ёки ҳаромми, билолмаяпман. Чунки у эрда ўйналадиган ўйинлар инсонларнинг вақтини ва ёшларни маънавий жиҳатдан ўзгартиради деб ўйлаяпман. Шунга сизларга мурожаат қилдим! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Агар ўйинлар шариатга зид нарсалардан холи бўлса ва фарз ибодатларга тўсқинлик қилмаса, бу ишдан топилган даромад ҳаром эмас. Бироқ, бу жойлар кўпинча вақтни исроф қилиш ва ёшлар тарбиясига салбий таъсир этишга сабабчи бўлгани учун, буни касб қилмаган маъқул. Кўнгил хотиржамлиги учун шубҳали нарсалардан сақланиб, жамиятга кўпроқ нафи тегадиган тижорат билан шуғулланишингиз тақвога яқинроқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар