Компйутер ўйнатадиган шахобча очиш ҳалолми?
Агар қимор, турли хил беҳаё саҳналири бор ўйинлар, эътиқодга салбий таъсир қиладиган (кейинги босқичга ўтиш учун ҳайкалга сажда қилиш, қандайдир илоҳлардан қувват олиш) ўйинлар бўлмаса шаръан жоиз бўлади. Аммо кўп ҳолларда бу ўйинлар вақтни беҳуда ўтишига, намоз вақтлари ҳам ўтиб кетар даражада муккасидан кетишга сабаб бўлади. Бу эса гуноҳнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Бундай ҳолларда уламоларимиз Қуръони каримнинг қуйидаги оятини эслатишади:
وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
яъни: «Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилинглар, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилманглар! Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ азоби қаттиқ зотдир» (Моида сураси, 2-оят).