КИЙИМ ПОКЛИГИ.

ID: 3792

31.10.2025

123

Савол:

Аёллар узун кўйлак кийиб йурганларида кўйлагининг учи ерга тегиб судралиб йуради. Шу либосда намоз ўқишлари жоизми?

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Агар нажосат тегмаган бўлса бу кийим билан намоз ўқиш жоиз. Шариатимизда бирор кийимга нажосат теккани аниқ равшан бўлса уни нажосатга ҳукм қилинади. Агар нажосат теккани аниқ бўлмаса-йу, эҳтиёт нуқтаи назаридан шундай фикр келса бу ҳар кимнинг ўз тақвоси ҳисобланади. Бошқаларга омматан ҳукм айтмасдан ҳар ким ўзи учун эҳтиёткор бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар