КАСАЛ ҲАЙВОННИ УКОЛ БИЛАН ЎЛДИРИШ

ID: 7446

15.02.2026

117

Савол:

Мани Онам бир аёлга қаридила уша Аёлли кучуги бор,ҳозирги ҳолатта у кучук жуда оğир касал ва йурган жойида òзидан нохуш ҳид тарқатади.Кучукни òзиям касаллиги сабаб жудаям қийналвотти.Ветеринарла шу кучукни укол қилиб òлдирворила двотти лекн уни эгаси бир қари аёл. Шу аёл бунақа қилинишига норози ва Онамҳам дори ичирворишга қоллари бормаяпти сабаби қотил бопқоми двоттила. Шу кучукни òз ҳолига қойиликми йòки òлдирворганимиз афзалми?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ит ҳақиқатда қаттиқ жароҳатланиб, уни тузатиш имкони бўлмаса ва бу ҳайвонга машаққат бўлаётган бўлса уни ортиқча қийналмаслиги ҳамда тезроқ жон таслим қилиб, азобдан қутулиши учун эгасини розилиги билан сўйиб қўйиш ёки озор бермасдан ўлдириш мумкин. Бу ҳақда "Фатово Ҳиндия" китобида қуйидагича келган:

وكذا الحمار إذا مرض ولا ينتفع به فلا بأس بأن يذبح فيستراح منه

"Шунингдек, агар эшак касал бўлиб, ундан фойдаланиш имкони қолмаса, азобдан халос этиш учун сўйишликни зарари йўқ". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар