Бир қўйимиз касал бўлиб қолган эди, ҳалоллаш учун сўйганимда қон чиқди, лекин ҳеч қандай ҳаракатни сезмадим. Шуни ҳукми қандай бўлади?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Касал қўйни сўйганда ҳеч қандай ҳаракат сезилмай, фақат қон чиқса, у ҳолда қаралади: қон худди тирик ҳайвондаги каби шиддат билан отилиб чиқса, уни гўшти ҳалол. Агар қон тирик ҳайвонники каби чиқмасдан секин оқса, уни гўшти ҳалол эмас, чунки ўлган ҳайвоннинг қони ҳам дарров қотиб қолмайди. Бу мавзуда “Жавҳаротун-наййира” китобида шундай дейилади:
وَإِنْ ذَبَحَ شَاةً أَوْ بَقَرَةً وَتَحَرَّكَتْ وَخَرَجَ مِنْهَا الدَّمُ أُكِلَتْ وَإِنْ لَمْ تَتَحَرَّك وَلَمْ يَخْرُجْ مِنْهَا الدَّمُ لَمْ تُؤْكَلْ وَإِنْ تَحَرَّكَتْ وَلَمْ يَخْرُجْ مِنْهَا الدَّمُ أُكِلَتْ وَإِنْ خَرَجَ مِنْهَا الدَّمُ وَلَمْ تَتَحَرَّك وَخُرُوجُهُ مِثْلُ مَا يَخْرُجُ مِنْ الْحَيِّ أُكِلَتْ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ وَبِهِ نَأْخُذُ كَذَا فِي الْيَنَابِيعِ
“Қўй ёки сигирни сўйганда, у ҳаракатланса ва қон чиқса, гўшти ейилади. Агар ҳаракатланмаса ва қон чиқмаса, гўшти ейилмайди. Агар ҳаракатлансайу қон чиқмаса ҳам, гўшти ейилади. Қон чиқсайу ҳаракатланмаса, қон чиқиши худди тирик ҳайвонники каби бўлса, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг наздида ейилади. Мана шу гапни оламиз. “Янобиъ” китобида шундай келган”.
Яна шуни билиш керакки, ҳайвоннинг баъзи ҳаракатлари унинг тириклигини билдириб турса, баъзилари эса, унинг ўлганига далолат қилади. Бу ҳақда “Баҳрур-роиқ” китобида шундай дейилади:
وَ قَالَ مُحَمَّدُ بْنُ سَلَمَةَ : إنْ فَتَحْتَ فَاهَا لَا تُؤْكَلْ ، وَإِنْ ضَمَّتْهُ تُؤْكَلُ ، وَإِنْ فَتَحَتْ عَيْنَهَا لَا تُؤْكَلُ ، وَإِنْ ضَمَّتْ عَيْنَهَا أُكِلَتْ ، وَإِنْ مَدَّتْ رِجْلَهَا لَا تُؤْكَلُ ، وَإِنْ ضَمَّتْهَا تُؤْكَلُ ، وَإِنْ قَامَ شَعْرُهَا تُؤْكَلُ ، وَإِنْ نَامَ لَا تُؤْكَلُ وَهَذَا صَحِيحٌ لِأَنَّ الْحَيَوَانَ يَسْتَرْخِي بِالْمَوْتِ فَفَتْحُ الْفَمِ وَالْعَيْنِ وَمَدُّ الرِّجْلِ وَنَوْمُ الشَّعْرِ عَلَامَةُ الْمَوْتِ لِأَنَّهَا اسْتِرْخَاءٌ ، وَضَمُّ الْفَمِ وَتَغْمِيضُ الْعَيْنِ وَقَبْضُ الرِّجْلِ وَقِيَامُ الشَّعْرِ لَيْسَ بِاسْتِرْخَاءٍ بَلْ حَرَكَاتٌ تَخْتَصُّ بِالْحَيِّ فَتَدُلُّ عَلَى الْحَيَاةِ ،
“Муҳаммад ибн Салама айтади: "(Агар касал қўйни сўйганда) оғзини очса, ейилмайди, оғзини йумса, ейилади. Кўзини очса, ейилмайди, кўзини йумса, ейилади. Оёғини чўзса, ейилмайди, оёғини йиғиб олса, ейилади. Йунглари тикка бўлса, ейилади, жунлари ётиб қолса, ейилмайди. Бу сўз саҳиҳдир. Чунки ҳайвон ўлса, бўшашади. Оғизни очиш, кўзни очиш, оёқни чўзиш, йунгни ётиши ўлим аломати, чунки бу нарсалар бўшашишдир. Оғизни йумиш, кўзни йумиш, оёқни йиғиб олиш, йунги тик бўлиши, тирикка хос бўлган ҳаракатдир. Демак бу ишлар ҳайвонниг тирик эканлигига далолат қилади”.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.