КАСАЛЛИКЛАР ТАҚДИРМИ ЁКИ ЖАЗОМИ

ID: 4677

30.11.2025

61

Савол:

Ассалому алайкум. Мени бир яқиним 30-35 ёш вақтлари тиш даволатиш пайтида гепатит йуқтириб олди. 50 ёш вақтларида қант касалига чалинчи. Буларга ёндош касалликлар ҳам бор. Масалан, йурак, қон босими каби. Буларни ҳаммаси тақдирими ёки ўзини саломатлигига эътиборсизлигиданми ёки гуноҳлари у.н Аллоҳдан жазоми? Қандай қабул қилишни билмай, оиласидагиларни айблаяпти. Яъни мени стрессга соласизлар деб. Жавоб учун олдиндан раҳмат

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Инсонга этадиган ҳар қандай касаллик Аллоҳнинг тақдири ва иродаси билан бўлади. Аммо бунда банданинг ўз соғлиғига эътиборсизлиги зоҳирий сабаб бўлиши ҳам мумкин. Мусибатнинг айнан жазо ёки синов эканини аниқ билиш эса имконсиздир. Шундай бўлсада, уламолар буни банданинг ҳолатига қараб тахмин қилиш мумкин деганлар. Абдулқодир Жийлоний раҳимаҳуллоҳ айтганларидек, агар бало келганда банда сабрсизлик қилиб, одамлардан шикоят қилса ва айбдор қидирса бу жазо ёки огоҳлантириш белгисидир. Агар сабр қилиб, Аллоҳга юзланса бу гуноҳларга каффорат ва даражанинг кўтарилишидир.

Беморнинг оила аъзоларини айблаши ва инжиқлик қилиши мусибатга нисбатан сабри этишмаётганидан далолатдир. Мўмин киши айбни ўзгалардан эмас, аввало ўз нафсидан қидириб, кўпроқ истиғфор айтиши лозим. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мўминга этган ҳатто тикан санчилиши ҳам унинг гуноҳларига каффорат бўлишини айтганлар. Шундай экан, ўша инсонга бу дардлар гуноҳларнинг тўкилиши учун ғанимат фурсат эканини эслатиб, ҳаққига хайрли дуода бўлиш мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар