КАГОР ИЧИМЛИГИ ҲАРОММИ?

ID: 434

04.04.2025

30

Савол:

Камқонлигигим сабабли кўзим тиниб, бошим айланади. Доктор Кагор ичимлигини тавсия килди. Қанчадир миқдорда спирти ҳам бор экан. Шу ичимликни соғлигим учун ичиб турсам бўладими?

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Аслида "Кагор" деб Франтсиянинг Кагор шаҳрида етиштирилган қизил рангли uzum навларига айтилган. Кейинчалик ушбу uzum навидан тайёрланган вино турига ҳам шу ном берилган. Сиз сўраган ўша "дори" ҳам шариатда ҳаром қилинган винонинг бир туридир. Чунки у маст қилувчи ва бўшаштирувчи ичимликлардан саналади. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида шундай деган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ۝

"Ей иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очар) чўплар ифлос(ишлардан)дир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, зафар топсангиз" (90-оят).

Шунинг учун Сиз камқонликка қарши шариатимизда ҳалол бўлган бошқа дори турини истеъмол қилишингиз айни муддао бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар