Ассалому алайкум .Одам бирор нарсадан қўрқиб кетса,"йурак солдириш "мумкинми.Мумкин бўлмаса нима қилиш керак.
Ва алайкум ассалом. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда йурак тушиш ёки йурак кўтариш деган нарса йўқ, балки бу нарса тиббиётга тааллуқли масала. Бу хусусда мутахассис докторларга мурожаат қилиш керак, йуракка қувват бўладиган маҳсулотлардан истеъмол қилиш лозим.
Шундай бўлсада беморларга Қуръон оятларини ўқиб дам солиш бор. Бундай беморларни мутахассисларга кўрсатилиш билан бир қаторда унга дам солиш ҳам тез орада шифо топишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.