Ман 1 йилдан бери Россиянинг Москва шахрида Стройкада ишлаб келаман. Баъзида иш беручилар ишчи куч сўраб қолса мен 20 - 30 одам бўладими шу сўралган жойга одам олиб бориб ишлатаман ва иш беручи 5000 ₽ берса мен олиб борган одамларимга 4 500 ₽ 4000 ₽ бераман. Лекин мен олиб борган одамларимни ишини ва қандай ишлашини назорат қиламан ва пулига имкон қадар кафил болиб бераман. Саволим шу одам бораганим ва ишлатиб пулини олиб берганим учун ҳақ олсам менга Ҳалолми ?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Иш топиб бергани учун бир марталик ҳақ олса жоиз бўлади ва бу ҳақ миқори ишчининг топган пулидан қанчадир фоиз эмас, балки, белгиланган аниқ бир сумма бўлиши керак. Чунки даллоллик эвазига ҳақ олишни фуқаҳоларимиз жоиз дейишган. Аммо “Сен шу ерда қанча ишласанг, ҳар ойлигингдан менга шунчадан бериб турасан”, деб, ҳар ой ҳақ олиши мутлақо ҳалол бўлмайди. Зеро унинг хизмати иш топиб бериш билан якунига етган бўлади. Ундан кейин оладиган пули ҳеч бир эвазсиз (меҳнатсиз) олинган бўлади. Бу эса унга ҳалол бўлмайди. Лекин иш топиб бераётган шахс бошқага ёрдам бериш, ишсиз йурганнинг ҳожатини чиқариш мақсадида пул олмасдан шу ишни қилса, катта ажрга эга бўлади. Валлоҳу аълам.