Мен Москвада пайвандчи бўлиб ишлайман. Иш кийимимда намоз ўқисам бўладими?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фуқаҳоларимиз иш кийимида намоз ўқиш ҳақида шунай дейишган:
ومنها أن يصلي في ثياب البذلة والمهنة
"Ески ва иш кийимида намоз ўқиш макруҳ амаллардандир" ("Баҳрур роиқ" китоби).
Аллома Сиййид Аҳмад Таҳтовий раҳимаҳуллоҳ ушбу мукруҳлик танзиҳий эканини айтганлар.
Намоз – Аллоҳ таолонинг ҳузурида туриш, унга муножот қилишдир. Демак, имкон қадар мана шу ўринга муносиб кийиниш одобдан ҳисобланади.
Агар иш кийимидан бошқа кийим бўлмаса ёки ҳар намоз учун кийим алмаштириш катта машаққат туғдирса чанг ёки кир бўлсада ўша кийим билан намоз ўқиш дуруст. Бунда кийимга нажосат тегмаган бўлиши ва авратни тўлиқ ёпиши лозим. Чунки кийимнинг нажосатлардан пок бўлиши намознинг шартларидандир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.