ИШХОНАДА НАМОЗ ЎҚИШ

ID: 3902

04.11.2025

194

Савол:

Ассалому алайкум. Мен давлат ишхонасида ишлайман, эрталабдан кечгача ишда бўламан. Кундузги намозларни уйга бориб қазосини ўқиб оляпман. Ишхонада таҳоратхона ва намозхоналар йўқ. Агар ишхонада ўқимоқчи бўлсам, намозни қандай тартибда ўқисам бўлади ва таҳорат ўрнига таяммум олсам бўладими?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Намозларни ўз вақтида адо этиш фарз, уларни иш сабабли қазо қилиш дуруст эмас. Ишхонада сув топиш имкони бўла туриб, таяммум қилиш жоиз эмас. Таҳорат олишингиз шарт. Бунинг учун ҳожатхона ёки бошқа қулай жойдан фойдаланишга ҳаракат қилинг. Намоз ўқиш учун эса алоҳида намозхона бўлиши шарт эмас. Бирор тоза жойнинг ўзи кифоя қилади. Сиз ҳар қандай ҳолатда ҳам фарзни вақтида бажаришга жиддий ҳаракат қилишингиз лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар