ИСТИБРО НИМА?

ID: 544

04.04.2025

352

Савол:

Истибро қилиш деганда нима тушунилади?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Истибро - пешоб чиқаргандан сўнг қолиб кетган сийдик томчиларидан тўлиқ халос бўлиш учун беш ўн қадам йуриш ёки ўтириб туриш ёки сакраш кабиларни амалга оширишга айтилади.

Истибро қилиш лозимлиги борасида "Фатовойи Оламгирийя"да қуйидагиларни ўқиймиз:

وَالِاسْتِبْرَاءُ وَاجِبٌ حَتَّى يَسْتَقِرَّ قَلْبُهُ عَلَى انْقِطَاعِ الْعَوْدِ. كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ قَالَ بَعْضُهُمْ: يَسْتَنْجِي بَعْدَمَا يَخْطُو خُطُوَاتٍ وَقَالَ بَعْضُهُمْ: يَرْكُضُ بِرِجْلِهِ عَلَى الْأَرْضِ وَيَتَنَحْنَحُ وَيَلُفُّ رِجْلُهُ الْيُمْنَى عَلَى الْيُسْرَى وَيَنْزِلُ مِنْ الصُّعُودِ إلَى الْهُبُوطِ وَالصَّحِيحُ أَنَّ طِبَاعَ النَّاسِ مُخْتَلِفَةٌ فَمَتَى وَقَعَ فِي قَلْبِهِ أَنَّهُ تَمَّ اسْتِفْرَاغُ مَا فِي السَّبِيلِ يَسْتَنْجِي .هَكَذَا فِي شَرْحِ مُنْيَةِ الْمُصَلِّي لِابْنِ أَمِيرِ الْحَاجِّ وَالْمُضْمَرَاتِ

Истибро вожибдир, бу то қалби (сийдик томчилари) тўхтаганлигига хотиржам бўлгунчадир. Чунончи, "Заҳирийя"да келган. Айрим уламолар бир неча қадам отганидан кейин истинжо қилади, дейдилар. Айрим олимлар эса ерга оёғини бир неча марта уради, йўталади, ўнг оёғини чап оёғига чалиштиради, баландликдан пастга тушади, деганлар. Тўғриси, албатта одамларнинг табиатлари ҳар хилдир. Демак, қачон қалбида йўл (сийдик канали)даги нарса тамом бўлганига ишонч тушса, сўнг истинжо қилади. Худди шундай Ибн Амир ал-ҳожжнинг "Мунятул-мусоллий" шарҳида ва "ал-Музмарот"да келтирилган (Фатовойи Оламгирийя. 1-жилд. – Ҳиндистон, 1842. – Б. 66). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси  Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар