ИСТЕЪМОЛГА ЯРОҚСИЗ БЎЛИБ ҚОЛГАН НОН

ID: 5201

17.12.2025

54

Савол:

Ассалому алайкум. Катталаримиздан нонни исроф қилиб бўлмаслиги ҳақида кўп маротаба эшитганмиз ва бу борада бир қанча ҳадисларни ҳам тинглаганмиз. Уларнинг саҳиҳ ёки йўқлиги ҳақида маълумотим йўқ. Саволим шундан иборатки: эйишга яроқли бўлмаган нонни ёки нон ушоқларини ахлатга ташлаш исроф ва гуноҳ саналадими?

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Агар нон моғорлаб ёки қаттиқ куйиб, наинки инсон, балки ҳайвон истеъмоли учун ҳам мутлақо яроқсиз ва зарарли ҳолга келса, уни ташлаб юбориш исроф саналмайди ва бунда гуноҳ йўқ. Бироқ, ризқнинг ҳурмати юзасидан, бундай нонни иложи борича нажосатга аралаштирмай, алоҳида халтага солиб қўйиш одобдандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар