Ассалому алайкум. Умрадан келган яқинимиз ҳадия қилиб жайномоз берди. Аммо саждада бош қўядиган жойга эсдалик сифатида исмим ёзилган. Бу жайномоздан фойдаланишга иккиланиб қолдим. Исмим устига сажда қилишим нотўғрими?
Ваалайкум ассалом. Жойнамоздаги исм ёки ёзув устига сажда қилиш намозни бузмайди. Кароҳият ҳам йўқ. Шунга қарамай, ўша ёзув намоз чоғида хаёлингиз бўлинишига сабаб бўлаётган бўлса, у ҳолда ўша ёзув устига бирор мато ёпиб қўйинг. Валлоҳу аълам.