ИСМ КУЙИШ

ID: 2777

24.09.2025

170

Савол:

Ассаломи алайкум. Яқинда фарзандли бўлдим танасида 2 та зиёдалиги бор экан. Зиёда ёки Ортиқ исмини куйишим шартми? Рахмат олдиндан.

Жавоб:

Фарзандингизга унинг танасидаги зиёдаликка ишора қилиб "Зиёда" ёки "Ортиқ" деб исм қўйишингиз шарт эмас. Аксинча, Ислом динида ота-онанинг фарзанди олдидаги энг муҳим вазифаларидан бири унга чиройли ва маъноли исм танлашдир. Шу сабабли, фарзандингизга пайғамбарлар, саҳобаларнинг исмлари ёки Абдуллоҳ, Абдураҳмон каби Аллоҳга ҳамд ва бандаликни ифода этувчи гўзал исмлардан бирини қўйишингиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар