Ассалому Алайкум Намозда Имомнинг нияти қандай бóлади шу ҳақида батафсил тушунтириб берсангиз
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Имом қайси намозни ўқиётганини ният қилса кифоя, одамларга имомликка ўтаётганини ният қилиши шарт эмас. Имом бўлишни ният қилмай намоз ўқиса ҳам жамоатнинг намози саҳиҳ бўлавареди. Аммо жамоатдаги кишилар имомга иқтидо қилаётганини ният қилиши шарт. Агар иқтидони ният қилмаса, унинг намози дуруст бўлмайди. Ният деганда қалбдан ўтказиш назарда тутилмоқда, тил билан айтиш эмас. Имомликка ўтаётган киши имом бўлаётганини ният қилиши шарт эмас дейилди, аммо бунинг битта истисноли ўрни бор. Агар жамоатда аёллар ҳам бўлса, аёлларнинг намози дуруст бўлиши учун имом уларга имомлик қилаётганини ният қилиши шарт. Агар имом ният қилмаса, аёлларнинг намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.