Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Мен бир жойда масжидларда илҳод қилиш катта гуноҳ эканлиги ҳақида эшитдим, аммо илҳод нима эканлигини тушунмадим. Илҳод нима?
Ваалайкум ассалом. Луғатда «ҳақдан оғиш» маъносини англатувчи бу сўз масжидлар ҳурматини бузиб, гуноҳ ишлар қилиш, ширк келтириш ёки зулмга қўл уришни билдиради. Аллоҳ таоло масжидларда содир этилган бундай гуноҳ учун аламли азоб борлигидан огоҳлантирган. Валлоҳу аълам.