Ассалому алайкум, Мен Телефонга илова чикармокчи эдим, яни истимол килган овкатизни калориясини олчаб беради, ва сизга меёрида ва керакли озик овкатларни истемол килишни айтади, саволим шундан иборатки, мен бу иловани хамма учун чикармокчиман, факат мусулмонларга эмас, хаммага, шунда агар мени иловамдан фойданилган одам бошка динда болса ва чочка ёки арок, истемол килса, ва менинг чикарган иловам шунда унга ёрдам берса калориясини олчагани, мен хам бу ишга шерик болиб колмиманми?
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Ҳалол йўлда ҳам, ҳаром йўлда ҳам фойдаланиш мумкин бўлган нарсаларни ишлаб чиқариш ёки тайёрлаш мумкин. Ундан ношаръий йўлда фойдаланилишига ишлаб чиқарувчи киши масъул бўлмайди. Масалан, пичоқни таом тайёрлашга ҳам, одам ўлдиришга ҳам ишлатиш мумкин. Бунга ушбу пичоқни ясаган уста жавобгар бўлмайди. Аммо ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулоти ношаръий йўлларда фойдаланишини ҳам мақсад қилса ёки шу йўлда фойдаланувчиларга ёрдам бўлишини ҳам қасд қилса, унда у ҳам жиноятга шерик бўлиб қолади. Шунга кўра, агар сиз иловада алоҳида чўчқа ёки маст қилувчи ичимликларнинг ҳам параметрларини киритсангиз, шуни истеъмол қилувчиларга ёрдам беришни қасд қилган бўлиб қоласиз. Агар ҳалол бўлмаган маҳсулотлар параметри киритилмаган, масалан фақат гўшт ёки ёғнинг кўрсаткичлари киритилган-у, фойланувчи ундан чўчқа гўштининг калориясини ўлчаса, сиз унга алоқадор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам.