ИККИ ҚАВАТ ЭҲРОМ КИЙСА БЎЛАДИМИ?

ID: 193

04.04.2025

13

Савол:

Совуқда ҳаж ёки умрада икки қават эҳром кийса бўладими?

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Ҳавонинг совуқлиги туфайли икки қават эҳром кийишнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Энг асосийси тикилган кийим бўлмаслиги шартдир.

المحرم ممنوع عن لبس المخيط، ولكن على وجه المعتاد حتى لو اتزر" بالسراويل أو ارتدى بالقميص فلا بأس به

“Еҳромдаги эркак киши учун кийимни одатда кийиладиган тарзда кийиш тақиқланган. Агар шимини изор каби боғлаб олса ёки одатий кийимини енгини киймасдан устига ташлаб олса, зарари йўқ” (“Захираи Бурҳоний”).

والحاصل أن المحرم ممنوع عن لبس المخيط على الوجه المعتاد حتى لو أتزر بالسراويل أو ارتدى بالقميص أو اتشح به بأن أدخله تحت يده اليمنى وألقاه على كتفه اليسرى فلا بأس به، 

“Ҳосил гап шуки, эҳромдаги киши кийимни одатда кийиладиган тарзда кийишдан қайтарилган. Агар шимини изор қилиб кийса ёки кийимини енгига қўлини тиқмасдан устига ташлаб олса ёки (худди эҳромдаги матони кийгани каби) ўнг қўлтиғи остидан киргизиб, чап елкаси устига ташлаб олса, зарари йўқ” ("Фатово Татархония").

Эҳром либоси тикилган кийим бўлмагани сабабли совуқ кунларда икки қават кийишнинг ҳеч қандай кароҳияти йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фатво маркази.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар