Ассалому алайкум, саволим шуки бир инсон мусулмонман деб йурган инсон ташқи қиёфада масжидга бориб намоз ўқиб, Қуръон тиловат қилади, лекин ёлғиз ҳолатларда инсонлар кўрмайдиган фахш зино, бировларни ҳаққига хиёнат қилади, бу тоифа инсонлар тоифаси қандай? Улар бн қандай муомалада бўлиш керак агар оила аъзоси ёки эри бўлса? Наҳий мункар қилиш керакми ёки ҳаққига дуо қилиб қўйиш маъқулми?
Бундай ошкора тоат ва яширин гуноҳ ҳолати шариатда амалий нифоқ белгиларидан саналади ва бундай киши гуноҳи кабира қилган "фосиқ" ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса, устидан чиқмайди ва омонат қўйилса, хиёнат қилади» деганлар (Муттафақун алайҳ). Агар бундай киши оила аъзоси бўлса, унга нисбатан ҳикмат билан "наҳий мункар", яъни ёмонликдан қайтариш фарз бўлади. Агар насиҳат ва огоҳлантириш фойда бермаса, унинг ҳидоятини сўраб қаттиқ дуо қилишда давом этиш, лекин унинг гуноҳига рози бўлмаслик ва шерик бўлмаслик шарт.