ИЖАРА

ID: 2836

26.09.2025

153

Савол:

Биз қурилишда ишлатиладиган "леса"ларни ижарага берамиз . Агар биз ижарага берган нарсамизни улар бепарволик қилиб ўғирлатиб қўйишсайу "тан нархини тўламиймиз, ўзини топиб берамиз" дейишса, 1 ой ўтиб топилса, шу 1 ой учун ҳам ижарага ҳаққини олишимиз мумкинми? биз улар сабаб кун йўқотамиз, вақт йўқотамиз-ку.

Жавоб:

Фиқҳга кўра, ижарадан мақсад – буйумдан фойдаланишдир. Ижарага олинган ашё бепарволик сабабли йўқолган ёки ўғирланган кундан бошлаб ундан фойдаланиш имконияти йўқолгани сабабли ижара шартномаси вақтинчалик тўхтаб туради. Шу туфайли, ашё топилгунга қадар ўтган бир ойлик муддат учун ижара ҳақини талаб қилиш дуруст эмас. Магарам, буйум ўғирлангани шубҳа остида бўлса ва буни ижарачилар исботлаб бера олишмаса, у ҳолда орадаги муддат учун ижара ҳаққини талаб қилиш мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар