ИЖАРАГА УЙ БЕРИШ

ID: 3914

04.11.2025

36

Савол:

Ассалому алайкум, устоз. Мен ижарага туришга одам қўяпман. Бир ойга, мисол учун, 400 минг сўм бўлса, агар ижарачи 1 ойдан кам турса, кунлик нархнинг қийматини озроқ ошираман. Шунда 1 ойга ҳисобласа, 400 мингдан ошиб кетади. Қилаётган ишим нотўғри эмасми? Аллоҳ қилаётган хизматларингиздан рози бўлсин.

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Бундай йўл тутиш дуруст эмас. Шартномани бошидаёқ аниқ битта нархга тузиш шарт. Агар "ойлик 400 минг" деб келишиб, кейин ижарачи кам турса, нархни "кунлик" ҳисобда ошириш шартномада икки хил нарх белгилашга кириб қолади ва бу жоиз эмас. Ойлик келишилган бўлса, ўша 400 мингни 30 га бўлиб, турган кунига ҳисоблаб, ҳақ олиш лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар