ИГНИМИЗДАГИ КИЙИМ

ID: 3718

29.10.2025

101

Савол:

Бир кишидан эшитиб қолдим қизил кийимда номоз уқиш макруҳ деди буни кийимни масжидга ва номозда киймаган яхҳимас дедилар қанчалик туғри илтимос шу саволимга жавоб берсангизлар Ассалому алайкум ва рахматулохуу ва баракатуҳ

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қизил кийим ҳақида келган турли мазмундаги ҳадисларнинг хулосаси шуки: эркаклар учун қип-қизил кийим кийиш мумкин эмас. Аммо кийим бошқа рангда бўлиб, унга қизил аралашган бўлса, бунинг зарари йўқ.

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: "نُهِيتُ عَنِ الثَّوْبِ الْأحْمَرِ، وَخَاتَمِ الذَّهَبِ، وَأَنْ أَقْرَأَ وَأَنَا رَاكِعٌ" (رواهُ الإمامُ النسائي).

яъни: Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Мен қизил кийим кийиш ва тилла узук тақишдан, рукуъ қилган ҳолда қироат қилишдан қайтарилдим”, дедилар (Имом Насоий ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар