Ассалому Алейкум саволим шуки мен Кар куни тонгда ишга йõлда йуриб кетаётиб зикр тасбеҳ ихлос сураси оятил курсини саловат айтиб кетаман йõлда йуриб айтса бõладими ёки мумкин эмасмишу қиладиган ишим туğрими шарий ҳукми қанақа шуни тушунтириб берсайизлар
Ва алайкум ассалом. Йурган ҳолда зикр қилиш, саловат айтиш, тасбеҳ айтиш мутлақо жоиз амал ҳисобланади. الَّذِينَ يَذْكُرُونَ اللَّهَ قِيَامًا وَقُعُودًا وَعَلَى جُنُوبِهِمْ وَيَتَفَكَّرُونَ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ رَبَّنَا مَا خَلَقْتَ هَذَا بَاطِلًا سُبْحَانَكَ فَقِنَا عَذَابَ النَّارِ Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар* ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр йуритадилар (ва дуо қиладилар:) «Ей, Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок зотдирсан. Бас, бизни дўзах азобидан сақлагин! (Оли Имрон сураси 191-оят). Банданинг энг яхши ҳолати унинг ўз Рабби зикри билан машғул бўлишидир. Зикр сабаби билан банда учта фазлга эга бўлади:
Аллоҳ таоло Ўзини эслаган (зикр қилган) банданигина эслайди: «Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз!» (Бақара, 152)
Аллоҳ зикрини кўп қилган киши бутун ҳаётида, ҳатто уйқусида ҳам ибодат билан машғул бўлган ҳисобланади: «Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зориёт, 56).
Аллоҳ зикрида бўлган киши ҳар қандай қийинчилик ва машаққатдан нажот топади: «Бас, агар у (Йунус) Аллоҳга доимо тасбеҳ айтувчилардан бўлмаганида, албатта, у балиқ қорнида Қиёматгача қолиб кетган бўлур эди» (Соффот, 143–144).“Зикр”нинг луғавий маъноси “Аллоҳни эслаш”дир. Аллоҳни кўп зикр этган банданинг қалби покланади, имони мустаҳкамланади, дуолари ижобат бўлади, ихлоси ортади.