ЗАКО

ID: 3500

21.10.2025

69

Савол:

Мен қариндошимга закот ажратгандим, лекин у қамалиб қолди. Қамалиб ҳам яхши иш билан эмас. Мен унга нарса жўнатгани ёки қамоққа пул киргизгани ҳалол топган пулимдан ишлатгим келмади. Ва унга ажратган пуллардан (яъни закотдан) уни харажатларига ишлатдим Шу тўғрими?

Жавоб:

Ҳанафий мазҳабида закотнинг дуруст бўлиши учун "тамлик", яъни закот молини ҳақдорнинг қўлига мулк қилиб топшириш шарт. Сиз эса пулни қариндошингизнинг қўлига бермай, унинг номидан харажат қилгансиз. Бу ҳолатда мулк қилиб бериш шарти топилмагани учун бу пуллар закот ўрнига ўтмайди. Сиз қилган бу харажатлар оддий эҳсон ҳисобланади, лекин зиммангиздаги фарз закот соқит бўлмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзулар

Энг кўп ўқилган саволлар